Музеймизнинг бу бўлими музейге асос солинган биринчи кунлардан итиборан ўз фаолиятини олиб бормоқда. Дастлаб бу бўлим собиқ итифоқ Фанлар Академиясининг Этнография Институти, Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон филиали, шунунгдек Хоразм археологик ва этнографик экспедицияси тарафидан топилган археологик топилмалар негизида шакллана бошлаган. Сўнгра музейимиз ходимлари Хоразм археологик ва этнографик экспедицияси билан ҳамкорликда (1970 йилан бошлаб то 1990 йилга қадар) фаолият олиб бориб мазкур бўлим экспонатларининг сонини ортириб бошлади. Ҳозирда мазкур бўлимда Қубла Орол бўйининг палеолит давридан то ривожланган ўрта асрга қадар бўлган даврни ўзига қамровчи топилмалар ўрин олган.
Қадимги Хоразм Ўрто Осиёдаги энг қудратли давлат саналиб у қадимий юнон, форс ва хитой ёзма маънбаларидан бизга маълум. Бу давлат жанубий Орал бўйининг кўчманчи ва ўтроқ халқларининг бир бири билан оралашуви натижасида юзага келиб, унинг жойлашуви Амударё, Устурт текислиги, Қорақум ва Қизилқум саҳролари атрофига тўғри келади.Бу давлатнинг дастлабки ҳудуди жуда катта бўлиб, у ўзига Шимолий Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон, Шимолий Туркманистон ва Жанубий Қозоғистонни қамраган.
Мана шунақа қудратга эга Қадимий Хоразм давлати ва унинг гуллаб ривожланган давридан кўплаб ажойиб тарихий, маданий, шунунгдек беназир санъат намуналари бўлган жуда кўп мерослар бизга қадар етиб келган. Энг аҳамиятлиси мана шундай мерослар (ядгорликлар) Ўрто Осиёнинг ҳеш бир ерида учрамаслиги инсонни ҳайратландиради.
Қадимий Хоразм давлати аввал Форс империяси саналган Ахамонидлар таркибида бўлиб, у Ўрто Осиёга Александр Македонскийнинг ҳарбий юриши даврига келиб тўла мустақил давлат бўлган. Александр Македонский ушбу Ўрто Осиёга бўлган харбий юриши пайтида Хоразм давлатининг хукумдорига тинчлик битимини тузиш ва ҳарбий тарафдан бирикмоқ таклифи билан чиқиб музокоралар олиб борган.
Шунунгдек Қадимий Хоразм энг қадимий саналган зороастризм динининг ватани саналиб, бу дининг муқаддас китоби бўлган Авестода, қадимий Хоразм мазкур дининг вакили бўлган Ахурамазда тарафидан асос солинган энг ажойиб ва белгили давлат бўлиб саналган.
Ўткан асирнинг 30-йилларига қадар, яъний С.П.Толстовнинг Археологик-этнографик тадқиқоти бошлангинга қадар, бу қадимий давлат ҳақида жуда кам маълумотлар бўлган. Лекин мазкур археологик экспедиция ишларидан сўнг бу экспедиция тарафидан ошилган янгиликлар жаҳон археология илимида катта ютуқ бўлди десак адашмаган бўламиз. С.П.Толстов тарафидан амалга оширилган бу ишлари натийжасида аввал фанда учрамаган уникал ривожланиш ўчоғини ошиб, мазкур илмий топилмолар Г.Шилман тарафидан Трояннинг, шунунгдек А.Эванс тарафидан Крит давлатининг ошилиши билан тенглаштирилади.
Қадимги Хоразмдаги ўзининг археологик аҳамияти жиҳатидан энг кўзга кўринган Қой-қирилған қаъла эсталиги б.э.қ IV асирга тегишли бўлиб, у ерда Ўрто Осиёдаги биринши обсерватория жойлашган ва унда сайёралар, қуёш тизими, шунунгдек осмон жисимлари илмий жиҳатдан тўла ўрганилган. Яна бир хайратланарли археологик ошилма бу Қадимий Хоразм аҳолиси б.э.қ I минг-йилликнинг ўрталаридан бошлаб керамик қувурлардан ишланган сув канализацияларидан фойдаланганлиги бўлиб ҳисобланади.
Қадимий Хоразимнинг яна бир катта археологик аҳамиятга эга бўлган қаъласи бу Тўпроқ қаъла. Ол б.э. II-IV асирларига тегишли бўлиб Хоразм хукумдорларининг резеденцияси бўлиб ҳисобланган. Бу қаълани қазиш ишлари ва унинг натийжаларига кўра у ердан 100 дан ортиқ бўлган хўжиралар ва хоналар топилган. Ўзининг қурилиши жиҳатидидан жуда ўзгаша бўлган бу хоналардан шу даврга тегишли бўлган тарихий, маданий ва санъатга тегишли бўлган жуда кўплаб археологик топилмалар топилган. Улкан хажмдаги ва рельфли хайкаллар, декоратив ва сюжети жиҳатидан бой бўлган турли рангдаги деворий расмлар, шунунгдек Кушан хонлиги даврига тегишли бир қанча ядгорликлар бунга далил бўла олади. Бу қаъладан топилган археологик топилмалар бизга эллинистик, ҳинд ва сак-массагет қовумларининг ўз-ора тәсъири ва уйғунлошуви натийжасида фойда бўлган Гандхар стили ва унинг ўзига ҳос ўзгашалиги ҳақида тучунча берувчи бой материалларни етказган десак адашмаган бўламиз.
Асирлар оша Хоразм давлати ўз бошидан кўплаб уруш ва офотларни ўтказган. Булар орабларнинг ушбу давлатни бошиб олиши, сўнгра турк қовумларининг тўқтовсиз хужумлари (Караханидлар, Селъджукийлар в. б) ва шунунг натийжасида юзага келган вайронагаршиликларга қарамасдан Хоразм давлати ўзининг бой маданияти, санъати ва меъросини сақлаб қолиб уни янада ривожландирди. Хоразимнинг гуллаб-яшнови ва ривожланиши б.э. XII-XIII асирларига тўғри келади. Бу даврда қудратли ва донги жаҳонга машҳур бўлган Хоразмшахлар давлати ўз ҳукумронлигини буткул Ўрто Осиё, Кавказорти, Иран ва Афғонистон давлати устидан ўрнатиб, ўз маданияти ва санъатини аввал кўрилмаган жуда катта даражага етказиб уни ҳар томонлама ривожлантирди. Шу даврнинг санъати ўзининг бой мазмуни, ташқи кўриниши, безаклардаги ўзига тан ешим, рельфли орнаментдаги рангларнинг кенг қўлланилиши билан тубдан фарқланиб, у давр маданияти ва санъатининг кўп қиралли эканлигидан дарак беради. Лекин бахтга қарши ХIII-асирнинг 20 йилларида ушбу гуллаб ривожланган Хоразм маданияти ва санъати мўғул босқинчиларининг шавқатсиз тажовузи ва уруши натийжасида вайрон қилинди. Дерлик ярим аср ўтканидан сўнг Хоразм маданияти, санъати, турмиш тарзи аста секин ўз изига туша бошлади. Натийжада вайрон этилган ва қисман йўқ қилинган маданий меърослар қайта тикланиб, ўз ривожланишини давом этирди. Асрлар давомида бўлиб ўтган турли ижтимоий, иқтисодий ва тарихий ҳодисаларга қарамасдан Хоразм давлати ХХ асирнинг биринчи чорагига қадар хукумронлик қилиб ўзининг қадимий маданияти ва санъатини сақлаб қолди.