Музей соҳасининг экспертлари ва жа¬ҳон оммавий ахборот воситаларининг баҳолашига кўра И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоқ Давлат санъат музейи Ўрта Осиёдаги энг машҳур музейларнинг бири саналади. Бутун дуньёга машҳур, шунунгдек жа¬ҳон оммавий ахборот воситалари тарифидан «Қумлар ишидаги дур», «Чўлдаги Лувр» ва «Дунёнинг энг яхши музейларининг бири» деган тарифга эга бизнинг музейимизнинг ҳозирги кундаги экспонатларининг сони 100 минга яқин. Музейимизнинг пайда бўлиш тарихи ўзига тан ҳусусиятга эга бўлиб, унда бизнинг эрамиздан олдинги III асрдан то ҳозирги кунга қадар бўлган халқ маданияти, санъати, этнографик ошиёлари ва асбоб усканаларининг тарихи акс этирилган. Музей экспозицияси Қадимий Хоразм санъати ва маданияти, Қорақалпоқ амалий санъати, Заманавий Қорақалпоқ тасвирий санъати, 1920-1930йиллардаги Ўзбек тасвирий санъати, шунунгдек 1920-1930-йиллардаги Россия тасвирий санъати бўлимларидан иборат.
Музейимиз асосчиси Игорь Витальевич Савицкий 1915 йилнинг 4 август санасида Украинанинг пойтахти Киев шаҳрида юристлар оиласида туғилган. 1920 йилларда у оиласи билан Москва шаҳрига кўшиб ўтган. Бу ерда унинг расм солишга бўлган қизиқичи бошланган. Москва шаҳрида ёш Игорь расм солиш бўйича москвали таниқли расомлардан яка дарслар олган. 1934 йилдан Москва Полиграфия институтининг графика бўлимида талим олишни бошлаб, сўнгра ўз ўқишини Москва тасвирий санъати билим юртида давом этирган. Иккинчи жаҳон уриши олдидан (1941-жыл) И.В.Савицкий Суриков номидаги Москва Давлат Тасвирий Санъат институтига ўқишга кирган. У саломатлиги туфайли армия хизматига жалб қилинмаган ва 1942 йили институти билан Ўрто Осиёнинг Самарқанд шаҳрига эвакуация қилинган. И.В.Савицкий бу заминда илк бор Ўрто Осиё халқларининг ўзига тан ва ажойиб маданияти билан танишиб, машҳур мой қалам эгалари бўлган Роберт Фальк ҳәм Константин Истоминдан расм солиш сирларини қунт билан ўрганган.
И.В.Савицкийнинг Ўрто Осиёга бўлган ҳаваси уни иккинчи жаҳон урушидан сўнг бу улкага, янъи Қорақалпоғистанга яна қайтиб келишга түртки бўлди. Музей асосичи И.В.Савицкий Қорақалпоғистанга илк бор 1950 йилларда Сергей Павлович Толстов раҳбарлигидаги Хоразм археологик ва этнографик экспедициянинг рассоми сифатида келган. И.В.Савицкий Қорақалпоғистонга келиши билан ушбу диёрнинг жозибадор ва бетакрор табиати, қорақалпоқ халқининг урф-одати, шунунгдек яшаш тарзи билан чуқур қизиқиб қолган. Натийжада бу инсон Қорақалпоқ халқининг амалий санъати дурданаларини тадқиқ қилиш, тўплаш ва уларни келгуси авлод учун сақлаб қолишга бел боғлади. Шу сабабли у Қорақалпоғистонинг кўплаб овуларида бўлиб шу халқнинг амалий санъатин катта қизиқич ва матонат билан ўрганган. Бу тадқиқотлар давомида у маҳаллий халқнинг безаниш буюмлари, миллий либослари ва кундаликли рўзғор буюмларини катта м嬬ҳир билан тўплаган. Шу каби хайрли ишларни амалга ошириш мобайнида бу инсон ушбу халқнинг амалий санъати предметлари деярли йўқ бўлишга келганлигин тўла англаган. Уларни кўз қорачиғидек соқлаб қолиш учун музейимиз асосичи И.В.Савицкида бу диёрда халқ амалий музейини ташкилаштириш фикири тўғилади. Ушбу фикирни амалга ошириш мақсадида И.В.Савицкий «ҳажми ва аҳамияти жиғатидан жуда катта бўлган санъат» учун кураш бошлаб, 1966 йилнинг 5 феврал күни Қорақалпоқ халқнинг энг буюк ва машҳур бўлган ушбу музейига асос солди. Бу инсон санъатни ғоятда қадирловчи, шунунгдек ижоди жиҳатдан серҳира шахс бўлган. Бунга мисол унинг тасвирий санъатнинг живопись жанри билан шуғулланишини айтмоқ ўринли. Қорақалпоқ диёрининг табияти, бе ердаги ажойиб қадимий ва ўрта асирларга тегишли ёдгорликлар шунунгдек уларнин бўёқларидаги ўзига тан ҳусусияти И.В.Савицкийди ўзига маҳлиё этиб, уни пейзаж яратишга илҳомландирди. Натийжада бу илҳом маҳсули бўлган бир қанча санъат асарлари яратилди. Улар: «Қой қирилган қаъла», «Тўпироқ қаъла», «Аяз-қаъла» ва ҳоказалар. Бунга қўшимча музейимиз асосичи тарафидан шу даврдаги тез суратлар билан усаётган Нукус шаҳри ва унинг диққатга этиборли жойлари картинага моҳирлик билан кўчирилган. («Вазирлар Кенеси.», «Қораёғош»). Формати жиҳатидан унча катта бўлмаган бу картиналар, монументал шаклга эга бўлиб, унда биз очиқ ранглар ва қувонич кайпиятининг босимлигини сезинамиз.
Музей ўз фаолиятининг дастлабки йилларида ўзига керакли бўлган коллекцияларни топиш ва йиғишга қаратилган тамойилларни аниқлаштириб олди. Сабаби И.В.Савицкий музей очилган кундан ақ ўзининг бор кучи ва билимин тўлалигича музейга бағишлаб, аниқ мақсад йўлида ҳаракатланди. Коллекцияларни йиғишда асосий этибор музей тарафидан қизиқич билдирилган авторларнинг санъат асарларини йиғишга, шунунгдек бу ишларни имкон қадар тезлатишга йўналтирилган эди. Шунинг натийжасида музей ўз фаолиятининг дастлабки икки йили ичида ниҳоятда тез суратларда Ўзбекистонли етакчи рассомларнинг асарларидан иборат жуда бой (совиқ иттифоқ ҳүкумати тарафидан тан олинмаган ва соцреализм воқелигига зид деб қаралган санъат асарлари) материалларни тўплади. Шунинг орқасида 1968-йили Москва шаҳридаги «Шарқ халқларининг санъати » номли музейда, музейимизнинг «1920-1930-йилларда Ўзбекистонли рассомларнинг тасвирий санъат ва графикаси» атамасидаги биринчи кўргазмаси ўтказилди. Бу кўргазма натийжалари бўйича ўтказилган муҳокамага А.Чегодаев, Д.Сарабьянов, В.Костин ва бошқа атоқли шарқшунослар ва танқидшилар қатнашди. Музейнинг коллекцияларни йиғишдаги фаолигига, И.В.Савицкийнинг фидойилигига, шунунгдек коллекцияларнинг қисқа вақт ишида тўпланишига катта ижобий баҳо берилиб, Нукус тенгсиз санъат ва маданият маркази деган номга эга бўлди. Бундан ташқари юқорида номи зикр этилган шарқшунослар ва танқидшилар унутилган маданиятнинг қайта тикланишининг бошланичи деб ҳам тарифлайди.
Ҳозирда бизнинг музейимиз ўзидаги рус авангадр картиналарининг сони ва сифати жиҳатдан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган Рус музейидан кейинги иккинчи ўринда турувчи музей деб танилган. Бу шахс ўзининг ўмирининг сўнгига қадар музей учун керакли бўлган санъат асарларини излаб топиб музей коллекциясин бойитди. Бунга мисол 1984 йили у шахс тарафидан йиғилган икки вагон санъат асарлари Москва шаҳридан бизнинг музейимизга келтирилган. Бу инсон вафотидан сўнг, янъи 1984 йилдан бошлаб музейимиз Қорақалпоқ халқининг санъатин ардоқлавчи, қодирлавчи ва уни ривожландирувчи И.В.Савицкий номи билан оталмоқда. Қорақалпоқ халқининг санъатини тадқиқ қилувчи, йиғувчи ва уни келгуси авлодга етказич сингари фойдали ва машақатли ишларни амалга оширган И.В.Савицкийнинг меҳнатлари давлатимиз хукмати томонидан юқори баҳоланиб у ўлимидан сўнг 2002 йили «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.
И.В.Савицкий музейга маҳаллий халқ билан бига шет эллик меҳмонлар ҳам тез-тез ташриф буюришини армон этган. Бугинги күнда унинг армони тўла амалга ошди. Ўзбекистон Республикаси ўз мустақилигини олгандан сўнг музейимизга жаҳонинг кўплаб мамлакатларидан меҳмонлар кела бошлади. Улар Европа, МДҲ, АҚШ, Австралия ва бошқада мамлакатлар вакиллари бўлиб ҳисобланади. Шу билан бирга музейимиз коллекцияларининг кўргазмалари дунянинг номдор мамлакатлари бўлган Россия, Германия, Италия, Голландия, АҚШ, ва Австралия ва шу каби бошқа мамлакатларда кўрсатилган. «Нукус Музейи дўстлари Клуби» ҳозирда ўз фаолиятини олиб бориб, унинг аъзолари жаҳонинг белгили ва номдор шахслари бўлиб ҳисобланади. Жаҳонинг кўзга кўринган оммавий ахборот воситалари ўз мақолалари, эшитирувлари ва кўрсатувларида бизнинг музейимизга ижобий баҳо бериб келмоқда . Музейимиз ЮНЕСКО тарафидан ташкилаштирилган «Хоразимнинг олтин айланаси» номли саёҳлик йўналиши обеъекти қаторига киритилиб, энг кўп музей тамошабинлари ташриф буюрувчи музей сифатида танилиб 2011 йили «Саъёхлар эътиборини козонган музей» дипломи билан тақдирланди.