Кутубхона

Музейимиз кутубхонаси илмий кутубхона саналиб, унинг фонди 10900 донани ташкил қилади. Кутубхонада рус, ингилиз ва бошқа тиллардаги шарқ адабиёти, санъат, маданият, мода ва бошқа шу каби соҳаларга оид бўлган кўплаб китоб ва журналлар мавжуд. Кутубхонамизда жой олган рус авангард санъатига тегишли китоб ва журналлар бўлими кутубхонамизнинг энг аҳамиятли бўлими ҳисобланади. Бунга қўшимча кутубхонамизда қорақалпоқ миллий ҳунари ва бошқада жаҳон халқларининг санъати, маданияти ва турмуш тарзи хақида кенг тушунчалар берувчи китоб ва журналлар бор. Шунунгдек кутубхонамиз кўп йиллик жуда бой даврий нашрлар бўлган газета ва журналар мавжуд. Улар: «Искусство», «Юный художник», «Декоративно-прикладное искусство», «Вестник Древней истории», «Археология и этнография», «Новый мир», «Дружба народов», «Юность» хамда жаҳон санъатига оид видеоматераллар бўлиб ҳисобланади. Санъат, маданият ва бошқада бир қанша соҳа бўйича китоб ва журналарга эга бўлган музеймиз кутубхонаси Республикамыздаги энг намунали кутубхоналардан бири. Музейимиз кутубхонаси ўз фондини ва фаолиятини янада бойитиш ва кутубхонамизга илғор технологияларни жорий қилиш мақсадида Республикамызнинг олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Кутубхонамиз хизматидан Республикамыз фуқоралари, чет эл фуқаролари ва илмий ходимлар фойдаланиш хуқуқга эга. Кутубхонамизда Сиз санъат, музейшунослик, маданият ва бошқа соҳалар бўйича  бир қанча китобларни топасиз. Кутубхонамиз фонди грантлар ва беғараз ёрдам ҳисобидан бойимоқда. (Масалан машҳур рус этнографи Т.А.Жданко, рус археологи А А.В.Гудков, рус рассомлари Г. Зимина ва Т. Г. Гапоненко ҳамда бошқаларнинг ижоди ва фаолиятига оид  китоблар мавжуд)


Авангард, остановленный на бегу. - Альбом -Л.: Аврора, 1989


И.В.Савицкий. Народное искусство каракалпаков. Резьба по дереву. Т.: Наука, 1965


«Золотое руно»- Литературно-художественный журнал, 1908 г., № 3-4

Кутубхонанинг иш вақти:

Душанбадан жумагача 9.00 дан 18.00 га қадар
Тушлик 13.00 дан 14.00 га қадар

Кутубхонада фойдаланиш нарқи:

• Ўзбекистон фуқаролари учун - 6000 сўм
• Чет эл фуқаролари учун - 15000 сўм