Ilimiy_maqala

24 mart 2023

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси И.В. Савицкий номидаги давлат санъат музейи археология бўлими бошлиғи О.Т.Доспанов ва археология бўлими илимий ходими П.М.Скендеровларнинг Термиз археология музейи “Ўрта Осиё тарихи ва археологияси” илимий конференcияси (Тарих, археология, туризм, этнография ва ижтимоий соҳаларга оид илмий, илмий-оммабоп мақолалар тўплами) да чўп этилган АРХЕОЛОГИЯ ВА ЭТНОГРАФИЯНИНГ ХИИ-ХХ АСР МАТЕРИАЛЛАРИДАГИ ЗООМОРФ ТАСВИРЛАРНИНГ СИНТЕЗИ (Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи фондлари материаллари асосида)” номли илимий мақоласи.

Изоҳ: Мақола Жанубий Орол бўйининг Ўрта аср археологияси (XII-XIV асирлар) ва қорақалпоқ халқ амалий санъати материалларини синтез қилишга бағишланган бўлиб, улар Қорақалпағистон Республикаси И.В. Савицкий номидаги давлат санъат музейи фондида сақланмоқда. Асосий савол зооморф тасвир синтези, унинг услуби, қўллаш усуллари ва ишлаб чиқариш техникаси масалаларига этибор қаратилади. Қорақалпоқ халқи амалий санъатининг материалларини ўрганишда ҳайвонат дунёсининг келиб чиқиши ва тарқалиши йўллари - булар каштачилик, металл буюмлар, ёғоч ўймакорлиги ва бошқалар. Зооморфлик тасвирлардан фойдаланишнинг семантик ўсулубига кўра улар ўрта асрлардагидан унчаллик фарқ қилмайди. Шундай қилиб, материалларни таққослашда ҳозирги вақтда сақланиб қолган анъанавий пойдеворларнинг йўллари кузатилади.
Калит сўзлар: Қават қалъа, Миздакхон, Жанпик қалъа, Шемаха қалъа, Кўна Ургенч, зооморф безаклар, Кўкрак тақинчоқлари, Қўл тақинчоқлари, сирғалар, аребек, ҳайкел, айшиқ, тумор.
Жанубий Орол бўйи Ўрта Осиёнинг маданий ўчоқларининг бири бўлиб, унинг далили сифатида Амударъёнинг бўйларида жойлашган Ўрта асрларда яшаган халқларнинг турмуш маданиятининг ривожланиши натийжасида пайдо бўлган ва уларнинг махаллий яшаш жойлари билан шаҳарлари ҳудудларида олиб борилган археологик қазишмалар натийжасида топилган моддий бойликлар бўлиб ҳисобланган - кулол идишлар, ҳар ҳил металлардан ишланган тақинчоқлар, ҳар ҳил рузғор буюмлари ва бошқа буюмлар бунга мисол бўла олади.
Бў топилмалар ўша даврдаги халқларнинг шакилланишининг тамал тоши бўлиб, ўша маданиятнинг қай даражада авж олиб гуллаб ривожланганлигини археологик топилмалардаги безакларда кўришимиз мумкун. Улар орасида икки томони сирланган кашин сапол идишлар кўплаб учрашади. Идишнинг ташқи тамони қалин шиша қатлами билан қопланиб кўркам нақшлар билан безатилган. Сапол идишлар орасида кашин буюмлар бу ҳудудларда XII-аср оҳири ва XIII-аср бошларида пайдо бўла бошлаганлигини кўзатамиз, айниқса Олтин Ўрда даврида (XIII-XIVаа) ҳунармандлар томонидан салмоқли ҳажмда ишлаб чиқарилганлигини кўрамиз. Сабаби халқ орасида бундай идишлар қулайлиги, гўзаллиги, маданий кўркамлиги ва сифати билан ажралиб турган.
Қорақалпоғистон Республикаси И. В. Савицкий номидаги давлат санъат музейи Археология фондида, сапол буюмлар орасида XII — XIV -асрларда маҳаллий ҳунармандлар томонидан ишланган кашин идишлар, косалар ва кўзалар сақланмоқда. Бў буюмлар Ўрта асрларнинг Қават қалъа, Миздакхан, Жанпик қалъа, Шемаха қалъа, Кўна Ургенч ва бошқа ҳудудларидан топилган бўлиб, улар геометрик, ўсимлик, зооморф ва эфиграфик безаклар билан безатилган. Бундай безаклар орасида ўзининг ўзига ҳослиги ва кўркамлиги билан ажралиб турувчи безак бу кам учрайдиган зооморф безаклар.
Бундай безаклар билан безалган кулолчилик дастгоҳида таёрланган, яримта айлана шар шаклига эга сапол идиш (КП-36735, ИНВ-695,) ўзига ҳос қизиқиш уйғотади. Идиш ўсимлик-геометрик ва зооморф безаклар билан ички томони безатилган. Композициянинг марказида узун тумшуқли ва кўкраги ташқарига чиқган, боши юқорига қараб турган катта қуш тасвирланган, атрофида гуллар жойлашган. Тасвирда қушнинг жуда узун ингичка оёқлари, ажойиб қуйруғ ва ингичка чизиқлар билан чизилган ёрқин ҳар хил патлари ва оқ фонда безатилган катта кўк нуқталар тасвирланганлигини кўрамиз. Қушнинг қанотлари нуқталар билан ингичка қилиб тасвирланган. Буткул композициянинг юқори тамони кенг феруза рангли чизиқ билан безатилган. Унинг юқорисида араб имлосида - "иқбол" (муваффақият) сўзи изма-излик билан қайталанилган. Ҳарфларнинг юқори ва пастки томонларида нақш қилиниб кўк нуқталар тизиб чиқилган. Идишнинг четики томонига кичкина кўк чиннигўллар тизилган шаклда чизиқ билан безатилган. Косанинг ташқари томони юқорига қараб узун чизиқлар билан безатилган бўлиб, улар бир-бири билан боғланиб, аркаларни пайдо қилади. Идишнинг ташқи тубидан ташқари ҳамма жойи тиниқ сир билан қоплонган. Идишнинг диаметри 19,5 см, баландлиги 8,5 см, тубининг диаметри 7,5 см, деворининг қалинлиги 0,5 см. Коса Жанпик қалъа ёдгорлигини қазиш вақтида топилган (расм 2).
Яна битта ажойиб буюм Кўна Урганчдан топилган идиш ва идиш бўлаги (КП-36174, ИНВ-62, КП-2997, ИНВ-696) (1.1,3). Кулолчилик дасткоҳида ишланган, баланд айлана тубига эга, оч яшил рангда сирланган, идишнинг ички тубида доирасимон тарзда ичига қўш расми тасвирланган. Расм атрофига тоқ яшил ранг ва кўк нуқтали безаклар жойлаштирилган. Қуш ўрдакга ўхшайди, боши юқорига қараб кўтарилган. Идишнинг ташқи томони релъефли арка кўринишидаги нақш билан безатилган.
Зооморф безакларни сапол идишлардан ташқари металдан ишланган буюмларда ҳам ўрта асрларда қенг тарқалганлигини кўришимизга бўлади. Улар қаторида бронза ойналар бўлиб, XIII-XIV асрларга тегишли Амударёнинг пастки оқими ҳудудларида жойлашган ўрта аср ёдгорликлари Шемаха қалъа, Жанпик калъа, Миздакхан ва бошқада ўрта асрларга тегишли карвон-саройлардан толиқ сақланган ва бўллакларга бўлинган кўринишдаги бронза ойналар археологик қазишма натийжасида топилган.
Бундай бронза ойналар музейимизнинг археология фондида сақланиб келинмоқда (КП-41481, ИНВ-1492) (1.4). Шўлардан ён томони яримта шар кўринишдаги мураккаб бўрма нақшлар билан безатилган, марказида бир жуфт балиқлар айлана кўринишида тасвирланган бронза ойна. Яна битта шакли ва ишланиши томонидан юқоридаги ойнага жуда ҳам ўхшаш. Яна битта зооморф безакларга эга бронза ойна, (КП-3772/97, ИНВ-86) доира шаклда жойлаштирилган
тўрт ҳайвоннинг шохлари билан квадратни шакиллантирилган. Бу тасвирланган ҳайвонлар тоғ эчкилари бўлиши мумкин (1. 8).
Биз зооморф нақшлар билан безатилган металдан ишланган буюмларни солиштириб кўрганимизда, ўхшашлик томонидан ХIХ аср оҳири ва ХХ аср бошларига тегишли Қорақалпоқ аёл қизларининг тақинчоқларида ва эркак кишиларга тегишли бўлган буюмларда ҳам шу мавзудаги безакларни кўришимиз мумкун. Қорақалпоқ аёл қизларининг тақинчоқлари асосан кумушдан тайёрланган, Улар 3 турга бўлинади:
1- Кўкрак тақинчоқлари (Хайкел, айшиқ, тумор, түйме, гилт шалғыш, ўнгир мунчоқ);
2- Қўл тақинчоқлари (билак узук ва узуклар);
3- Бош тақинчоқлари (сирғалар, аребек).
Бундай тақинчоқлар музейимизнинг Қорақалпоқ халқ амалий санъати яни Этнография бўлими фондида сақланиб келинмоқда (КП-22278, М-2307) (1.9) Хайкелнинг пастки томони туя кўринишида ишланган, бундан бошқа (КП-4003 М-1734) ҳайкелнинг пастки қисми қушнинг бошига уҳшаш қилиб ишланган (1.12). Хайкелларни ишлайдиган заргарларнинг ҳар бирининг ўзгача ишлаш усуллари бўлган. Шу сабабдан бу буюмларнинг безалиши тарафидан ва шакли томонидан ҳар хил кўринишларда учратиш мумкин. Маълумотларга қараганда, заргарларнинг ишлаш сирлари фақатгина яқин инсонлари бўлган шогирдларига гина ўтган.
Яна битта ажойиб кўриниши жиҳатидан саккиз сонин эслатувчи тақинчоқ Гилтшалғышлар (1.5,6,7) тепа томонида бир бирига қараб туришган қўшлар, ҳайвонлар кўринишида безак бериб ишланган.
Қорақалпоқ эркак кишилари ўзларига тегишли буюмларини ҳар ҳил безаклар билан безаган. Эркаклар биринчи навбатта отларининг аслаха буюмларини безаган ва ўзларига тегишли айрим буюмлар безалган, уларга мисол қилиб Дагмент белбоғлар(камар)ни айта оламиз. Дагмент белбоғлар эркакларнинг белига тақиб юрувчи қиммат баҳоли камари (1.10). Дагмент белбоғларнинг илиб қўядиган илгаклари лотин алфбосидаги S ҳарифи кўринишида ва ғоз бойини шаклида, илгакнинг учи ғознинг тумшиғи кўринишида ишланган.
Эркак кишиларнинг камарлари йирикроқ қилиб ишланган, аёлларнинг камарлари эса ингича қилиб ишланган (1.11).
Бундай зооморф турдаги безакликлар маданияти ҳар хил ишончлар ва атроф муҳит, одамларнинг табиат билан яқин бўлиши ва тиғиз алоқада бўлиши сабабидан вужудга келган. Одамлар табиат билан ҳамиша яқин алоҳида бўлган, шу бойсдан ҳам ўзларининг яшаб турган муҳитини ўзларининг фойдаланадиган буюмларида акс эттириб безакларда кўрсатган. Қадим замонлардан вужудга келган бундай безаклар XIX-XX аср ва замонавий типдаги Қорақалпоқ халқи тақинчоқларида сақланиб қолганлигини кўрамиз. Бундай безаклар фақатгина тақинчоқларда эмас. Бундан бошқа Қорақалпоқ халқи буюмларида гилам, кийимларида, ҳар хил рузғор буюмларида шу кўринишдаги зооморф безакларни учратиш мумкун. Уларнинг ҳар бириниинг ўз номлари бор, Улар: ғаз мойын, қумырсқа бел, қой тиси, тышқан из, бөри көз, қус тили, балық көз ва бошқа жониворлар номлари ва жаниворлар азолари номлари билан номланган ҳар хил нақш безакларни учратамиз.
Бундан ташқари яна бошқада тақинчоқларнинг ишланиш усулларини солиштириб қарайдиган бўлсак, «Ремесло Хорезма в XIII-XIV вв» (XIII-XIV- асрлардаги Хоразм ҳунармандчилиги) деган, М.Ш.Қидирниязовнинг мақоласида Шахрлик, Миздахқон ва Олтин Ўрда давридаги маҳалий деҳқончилик билан шуғулланган аҳоли истиқомат қилган жойлардан тақинчоқ ва сирғаларнинг топилганлигини айтиб ўтади. Топилмаларни XVIII-XIX асрлардаги сирғалар билан солиштириб қараганимизда ўхшашлик томонларини кўришимиз мумкин.
И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи археология бўлими фондидаги (КП-40024, ИНВ-312) (1.13) сороқ кўринишидаги Жанпиқ қалъадан топилган яна бир ажойиб сирға пастки қисмида кичик мунчоқлар билан безатилган, ва Миздахкан тарихий ёдгорлигидан топилган (1.15) Ўрта асрларга тегишли сирға иккита юмалоқдан ва симдан иборат бўлиб, Бў археологик топилмаларга жуда ухшаш И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи фондидаги сўнгги даврга тегишли сирғанинг пастки қисми ичи бўш учбурчакли кўринишда, майда нуқталар билан безатилган, тепа қисми дойрасимон бўлиб, сал кичик кўринишда, улар арқон сим билан чирмаб бириктирилган. Бундай ўхшашликларни уларнинг илмоқларида ҳам аниқ кўриш мумкин.
Яна битта Олтин Ўрда давридаги маҳалий деҳқончилик билан шуғулланган аҳоли истиқомат қилган жойдан топилган сирға(1.14) ҳам оддий сороқ белгиси кўринишида, уни музейдаги маржонли сирға билан (КП-2635) (1.17) солиштирадиган бўлсак симнинг тепа учи илмоқ кўринишида бўлиб, унга маржон билан феруза мўнчоғи занжир орқали бириктирилган, пастида бир дона маржон ва 10 тийинлик илдирилган. Aйтиш жоизки, кумуш тангалардан заргарлик буюмларида фойдаланиш, айниқса, 1930—1940-йилларга ойд ва ўша йилларда кенг тарқалган. Шубҳасиз, бу уста заргарларнинг роли алмаштириш ёки қисман йўқ бўлиб кетиш даври бўлиб, улар ўз маҳсулотларини завод ёки штампланган маҳсулотлар билан алмаштирилди. Бу даврда илгари ишлатилган фируза, сердалик, маржон ва бошқа қиммат баҳо тошлар ўрнига сунъий ёки шиша кўзлар-қўшимчалар пайдо бўлишини ўз ичига олади. Ва албатта, Султонуиздаг тоғларида ҳунармандчилик устахоналари орасида жуда машҳур бўлган, Жанпик қалъа, Кат, Кават калъа, Якке Парсан, Миздакхан ва Топрак қалъа археологик ёдгорликлари материалларидан маълум бўлган тоғ-кон саноатидан фойдаланиш, аста-секин сўна бошлади.
Демак, қорақалпоқ заргарлари томонидан ишлаган сирғаларда Ўрта асрларга тегишли бўлган ҳусусиятлар яққол кўзга ташланади, бу Қорақалпоқ заргарлик санъатининг эрта даврлардан-оқ яхши ривожланганлиги ва яқин даврларгача уларнинг ишлаш техникаси безатилиши авлоддан авлодга утиб ривожланиб келганлигидан дарак беради. Орадан асрлар ўтсаҳамки қорақалпоқ сирға намуналарининг сақланиб қолиниши, бу заргарлик буюмлари қорақалпоқ қиз-келинчакларнинг, аёлларнинг чиройига-чирой гўзаллик қушиб, ҳаётида катта аҳамиятга эга. Бундай бебаҳо заргарлик намуналарини асраб авайлаб, уларни тарғибот-ташвиқот этиш, илмий жиҳатдан чуқурроқ ўрганишимиз биздан талаб қилинади.


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Абыниязов А. Сырғалардың салыстырмалы түрлери // Қубла Арал бойы археологиясы, этнографиясы, тарийх ҳәм тарийхнамасының актуал мәселелери атамасындағы халық аралық илимий-теориялық конференция. Нөкис 2019.
2. Амиров Ш., Алисон Б., Хожаниязов Г., Микеле М. Археологическое обследование гор Султануиздага // История и археология Приаралья, №1, Нукус, «Билим», 2019.С.248
3. Архивные материалы Центральной Азии. Том VI. / Алламуратов.А. Каракалпакское декоративно-прикладное искусство. Вопросы художественного своеобразия. – Самарканд: МИЦАИ, 2019. 4. Богословская И.В. Каракалпакский орнамент: образ и смысл. Алматы, 2020.
5. Вактурская Н.Н. Хронологическая классификация средневековой керамики Хорезма (XI-XVII вв.) // ТХАЭ. Том IV. -М., 1959.
6. Доспанов О.Т. Жампыққала орта әсирлер естелиги. Нөкис. 1992.
7. Доспанов О.Т. Использование памятников археологии и геодезии Султануиздага в туризме // Урта осиё тарихи ва археологияси. Термиз. 2022.
8. Дудаков А.С. Изучение рудников жерновов на территории Узбекистана //ОНУ, Ташкент, 1990,№ 11
9. Кдырниязов М-Ш. «Материальная культура городов Хорезма в ХIII-ХIV веков» Нукус. 1989 г.


<< Muzeyge_sayaxat   Anons >>