# Ilimiy_maqola.

27 октября 2022 г

 

 

                  

 

 

 

 

 

                    

"O’rta asrlar bronza mahsulotlarini o’rganish masalalari"

(Qoraqalpog’iston Respublikasi I.V.Savitskiy nomidagi davlat san’at muzeyi fondlari materiallari asosida)

 

O.T. Dospanov P.M.Skenderov

 

      Qoraqalpog’iston Respublikasi I.V. Savitskiy nomidagi davlat san’at muzeyi arxeologiya bo’limi boshlig’i O.Dospanov va arxeologiya bo’limi ilimiy xodimi P.Skenderovlarning Termiz arxeologiya muzeyi “O’rta Osiyo tarixi va arxeologiyasi” ilimiy konferenciyasi (Tarix, arxeologiya, turizm, etnografiya va ijtimoiy sohalarga oid ilmiy, ilmiy-ommabop maqolalar to’plami) da cho'p etilgan “O’rta asrlar bronza mahsulotlarini o’rganish masalalari" (Qoraqalpog’iston Respublikasi I.V.Savitskiy nomidagi davlat san’at muzeyi fondlari materiallari asosida)” nomli ilimiy maqolasi.

 

     Изоҳ: Ўтган йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи археология бўлими ходимлари томонидан қадимий ва ўрта асрларга оид кўплаб ва айни пайтда ноёб коллекциялар тўпланган, улар орасида металл буюмлар муҳим ўрин эгаллайди. Мақола фақат Жанубий Орол бўйи ўрта аср ёдгорликларидан бронза буюмларининг кичик тўпламига бағишланган. Бу материаллар Aмударё делтасида металлга ишлов бериш ва ишлаб чиқаришини ўрганиш масаласига қўшимча маълумот сифатида хизмат қилиши мумкин. Ва, албатта, бу ерда яшовчи халқларнинг археологик ва этнографик материаллари таҳлилининг долзарб маълумотлари ва синтези сифатида чуқурроқ ўрганишни тақозо этади.
       Калит сўзлар:  Бронза тақинчоқлар, металл буюмлар, Жанпик қалъа, Бронза тақинчоқлар, металл буюмлар, Жанпик қалъа, Миздакхон, Кават қалъа, Катта Гулдурсун, ҳунармандчилик мажмуаси, тигел.
    Қадимий Хоразм Ўрта Осиёнинг энг қадимий деҳончилик марказларининг бири. Хоразм аҳолисининг бутун дунё маданиятни ривожланишида салмоқли ҳиссаси бор. Хоразм ҳар хил даврларда шаклланган йирик давлатларнинг маркази бўлиши билан бир қаторда Осиёни Европа билан боғловчи йирик савдо марказларининг бири бўлган. Илм-фаннинг, ҳунармандчиликнинг аъло даражада ривожи, ирригация қурилишлари, ажойиб меъморий ёдгорликлари бизнинг халқимизнинг ифтихорига айланган. Бу заминда ҳар хил даврларда улуғ олимлар ва мутафаккурлар яшаган. Қадимий шаҳарлар ва уларнинг жамоатчилик қурилиши, қадимий жамиятнинг, урбанизацияланишини тадқиқ қилиш Ўрта Осиё археологиясининг муҳим ишларининг биридир. Кейинги йиллари бу масалага қизиқиш кенг турда ривожланмоқда. Сабаби бугунги кунга келиб Қорақалпоғистон ҳудудида жойлашган Тупракқалъа, Қўйқирилган қалъа, Қават қалъа, Миздакхан, Жампик қалъа, Аяз қалъа I ва II, Катта Гулдирсин, ва ҳ.к.з шаҳарлар атрофлича ўрганилиб, дунёга малъум бўлмоқда.
       Марказий Осиёдаги археологик изланишлар, бу шаҳар ва қалъаларнинг шаклланиши, ҳунармандчилиги, маданияти ва жамоатлик қурилишлари ҳақида кўп сонли маълумотларни беради. Кулолчилик ва метал буюмлар ишлаб чиқариш Áмўдарёнинг пастки оқими ҳудудларида жуда қадимий илдизларига эга. Қорақалпоғистоннинг жануб ҳудудларидан археологлар томонидан топилган энг қадимий сапол буюмлар милоддан авалги 6-4-минг йилликларга, мис ва бронзадан ясалган қадимий буюмлар эса милоддан авалги 2-минг йилликларга тўғри келади.
       Жанубий Орол бўйи ҳудудидан металга ишлов бериш бўйича ҳунармандларнинг уй-жойлари, устахоналари, археологик бебоҳа метал топилмалари топилди. С.П.Толстов бошчилигидаги Хоразм археологик этнографик экспедицияси изланишлари шуни кўрсатади, бу ҳудудда металлургия ва металдан буюмлар ишланиш даври бошланиши бронза даврига бориб тақалади. Металдан буюмлар ишлаб чиқариш излари бронза даври ёдгорликларида Амирабат ва Тозабағёп маданиятлари ёдгорликларида пайдо бўлади. Бу даврда асосан металлардан дехқончилик учун зарур меҳнат қуроллари ва овчилик, ҳимояланиш учун зарур қурол-аслаҳалар кўпроқ ишланган бўлса, Ўрта асрларга келиб металлардан ҳар ҳил буюмлар ишлаб чиқариш ортади, бу даврга келиб металлардан ҳар ҳил уй рўзғор буюмлари, меҳнат қуроллари, қурол-ёроғлар ва безаниш буюмлари ишлана бошланган. Темирдан - найза учлари, болталар ва ҳ.к.з меҳнат қуроллари ишланган. Олтин, кумуш ва бронзадан - тангалар, тақинчоқлар ва ҳар ҳил безак буйумлари ишланган.
        Тақинчоқларни асосан бронза металидан ишлаш энг кўп тарқалган. Булар сирғалар, бўйинга тақиладиган осма тақинчоқлар, соч тоноғичлар, ўзук ва билакузуклар. 

        И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи фондларида сақланаётган археологик ошёлар орасида, Жанубий Орол бўйи антик ва ўрта аср ёдгорликларида кўплаб археологик тадқиқотлар натижасида тўпланган жуда кўп сонли металл буюмлар мавжуд. Улар тақинчоқлар, уй-рўзғор буюмлари, асбоблар ва қуроллар ва ҳ.к.з.
        Металл буюмларни махсус ўрганиш металлга ишлов бериш ҳунармандчилиги, маълум бир ҳудуд аҳолисининг иқтисодий ва маданий фаровонлиги, унинг қўшни давлатлар ва минтақалар билан алоқалари ҳақидаги маълумотларни тўлдириш имкониятини аниқлаш имконини беради.
        Металл буюмлар орасида бронза ва кумушдан ясалган тақинчоқлар, уй-рўзғор буюмлари яхши сақланган.
          Археологик топилмалар орасида кўп учрайдиган бронза буюмлар орасида турли шаклдаги сирғалар мавжуд. Ясси кўз ёши(томчи) шаклидаги сирғанинг осилиб турувчи бўлаги XI-XIV-асрларга оид ўрта аср материаллари орасида Жанпиқ қалъа, Миздакхон, Кават қалъа ва Катта Гулдурсун топилмалари орасида кўп учратамиз, шакли ва услуби жиҳатидан бир хил безатилганлигини кўрамиз. Олд қисмида вегетатив табиатнинг рельеф шаклидаги безаклари мавжуд (Расм 1.1).
          Ўсимлик нақшлари тасвирланган шунга ўхшаш буюмлар Ғарбий Хоразмдаги қишлоқ аҳоли пунктлари материалларидан маълум [10, 59,2-3-расм]. Бошқа бири ой шаклида учлари қиррали кўндаланг кесимида иккита юзга ега ва тескари томони ярим айлана (Расм 1.4). Сирғаларнинг бу шакллари Олтин Ўрда кварталлари Жанпиқ қалъа ва Миздахкон, шунингдек Хоразмнинг қишлоқ аҳоли пунктлари материаллари ва қатламлари орасида кенг тарқалган [10, 62,2-5-расм].
     И.В.Савицкий музейи археология фондида Кават қалъа, Джанпик калъа, Гулъдурсун, Джингилъдже калъаларидан топилган бронзадан ишланган безак буюмлари сақланмоқда. №1 Кават калъадан КП-3772/20, КП-3772/34, КП-3772/36, КП-3772/37, КП-3772/753, КП-3772/738, КП-3772/739, №2 Джанпик калъа КП-3772/84, КП-44902, КП-3772/737, №3 Гулъдурсун КП-42867 археологик қозишмалар вақтида топилган.

        Бў археологик тақинчоқлар ҳар ҳил ёдгорлик ҳудудларидан топилишидан қатъий назар бир-бирига жуда ўхшаш. Бу Хоразмда ички савдонинг ривожланганлигидан дарак беради. Уларнинг шакллари томчи кўринишида ишланган. Бундай кўринишдаги тақинчоқлар Е.Е.Неразик изланишларига қараганда Европадаги кўчманчи қавмлар орасида Х-ХI асрларда ҳар ҳил туморлар сифатида тақиб юрилган [10, 105].
     Бу эса Хоразм Осиёни Европа билан боғловчи йирик савдо марказларининг бири бўлганлигининг битта далийли.
          Бу тақинчоқларда ўсимлик ва ҳайвонлар куринишидаги заморф нақшлар солинган. Бундай кўринишлар Хоразм мамлакати халқининг маданияти, урф одатлари ва диний тушунчалари, ишончи ҳақида бизга маълумотлар беради. Хоразмда биринчи ўринда зооморф нақшларда ўрдак, кабутар, товус, қирғовул расмлари тақинчоқлар ва сопол хўжалик буюмларида кенг тарқалган. Товус, ўрдак ва кабутар Хоразмлик эканлиги белгиси ва Хоразмликларнинг ишонган дини Зардуштийлик динининг бош худоси Анахита тимсоли бўлибҳам мужассамлашган. Кабутарлар марҳумнинг руўҳи деган тучунчага, қаттиқ ишонч билан боғланган [11, 58,75-76].

       Қайд етиш жоизки, Хоразмдан ташқарида худди шундай сирғалар Жанубий Туркманистонда ҳам учрайди. Aтагаррйев шунга ўхшаш сирғаларни Х-ХIII асрларга тегишли деб ҳисоблаган [1, 72-б].
   Кумуш кулонли сирғалар, савол белгиси шаклида (расм1.12), кўпинча майда тошлар (мунчоқлар) билан, айниқса, XIII-XIV-асрлар қатламларига хосдир ва уларнинг тарқалиши тадқиқотчилар томонидан қипчоқ қабилаларининг ривожланиши билан боғлиқ [2, 249-259-бетлар].
    Етик шаклидаги яна бир осма тақинчоқ 1981 йилда Жанпик-қалъанинг марказий қисмида топилган. У ён томондан қиррали, олд томони текис бўлиб, 2,8х0,6 см ўлчамдаги учли най билан тугайди (расм 1.21). Худди шундай маржонлар мўғуллардан олдинги даврда Марв, Aфрасиёб ва Шеҳр-исломда маълум бўлган [1, 71-б.].

      Бронза ва кумуш узуклар вертикал нақшли ёзувлар билан безатилган ярим доира шаклидаги текис қалқонлар билан учрашади (расм1.13,18-19). Шунга ўхшаш узуклар Миздакхон материалларидан маълум. Улар Хоразмдан ташқарида Шеҳр-исломда топилган [1, 74-75-б]. Ромбсимон шаклдаги текис қалқонли яна бир ҳалқа епиграфик ва вегетатив характердаги юпқа ўйилган нақш билан безатилган. Қалқонсиз бронза узук мис ленталардан ёки ўралган симлардан ясалган.
      Бундан ташқари, Жанпик қалъа ҳўдудидан фируза тошли бронза узук топилган. Aҳоли орасидаги ҳунармандлар заргарлик буюмлар тайёрлашнинг мураккаб усулларини эгаллаган, хусусан, аёллар заргарлик буюмларининг янги турлари – билагузуклар ясаган.
          Бронза билакузуклар турли шаклларда қуйилганлиги маълум (расм 1.8-9,17). Шакил бериб қуйилгандан сўнг, билакузуклар юзаси зарб қилиниб нотекис ва бўрттирмалар ҳосил қилинди. Кўндаланг кесимда улар қатламли шакилга эга. Билакузукларнинг учлари очиқ, илон бошларига ўхшаган. Штампланган «пуансон» штапланган таризида илоннинг терисига, бошлари ёнида ва бутун юзасида кўрсатилган. Яна бир кумуш билагузук 1983 йилда Г.Ходжаниёзов томонидан Жанпик қалъаcидан топилган. Думалоқ учлари нақшинкор нақшли, шунингдек, илоннинг бошини тасвирлайди.
    Таъкидлаш жоизки, мўғуллардан олдинги ва ундан кейинги даврларда илон сопол идишларда, Ўрта Осиё меъморий ёдгорликларида тасвирланган. Хусусан, улар ХIII-ХIV аср қатламларида учрайди. Мисол учун, Жанпик қалъадан топилган илон кўринишидаги чизиқ чизилган безакга эга учта оёқли сопол идиш (КП-36154).
      Билак узукларнинг илон боши тасвирлари билан безатилганлиги Марказий Осиёда илон тасвирининг қадимдан тумор бўлиб хизмат қилганлиги билан боғлиқ: у кўпинча ХI-ХII-аср билагузуклар безагида учрайди. [12, 54-55-бетлар].
       Бў турига ўхшаш узук ва билагузуклар Ўзбекистон [3, 116-117], Қирғизистон [5, 58-бет, ХV], Тожикистон [11, б.239-242, 7-9]. Чиноз ва Чуй водийси аҳоли пунктларидан олинган материаллар қорахонийлар даврига хос бўлиб, Душанбе хазинаси ХIII асрнинг биринчи ёки иккинчи чорагига тўғри келади.

       Жанубий Оролбўйининг ўрта асрларга оид маълумотлар тўпламининг ўзига хос хусусияти бўйича Қирғизистон ва Тожикистон буюмлари тўпламига энг яқин бўлишининг алоҳида сабаби Ўрта Осиё ва Қозоғистонда ўша даврда маданиятнинг ёгона шакли шакилланган бўлиб, заргарлик санъати унинг бир қисми бўлганидан дарак беради.
       Бронза буюмлар орасида биз куб шаклидаги оғирлик улчов буюмига этибор қаратамиз, бири квадрат, бошқаси эса саккиз бурчакли (расм). Иккаласининг ташқи томонида бўртма чизиқлари бўлган бешта думалоқ мавжуд. Бу топилмалар Олтин Ўрда кварталларидан бири Миздакхондан топилган. Ушбу буюмларнинг мақсади ҳақида гапирадиган бўлсак, шуни айтмоқчиманки, улар нарда ўйнаш ёки рангли қиммат баҳоли металларни оғирлигини ўлчач учун ишлатилган. Шунга ўхшаш нарсалар ҳар қил жойлардан топилган ва турлича талқин қилинади. Бухорода бадраб қатламида худди шундай буйумлар тўплами топилган ва улар Х асрнинг учинчи чорагига тегишли [7, 193-198-бетлар, 2-расм]. Ўз кўрсаткичларига кўра вазн улчагич гирлар Х-ХI-асрларда пул танганинг маълум бир вазн меъёрларини кўрсатувчи буйим ёки торози тоши бўлибҳам хизмат қилган. Маълумки, бу даврда оғирлик бирликлари қимматбаҳо металларни, кўпинча кумушни тортиш учун ишлатилган.
      Қўнғироқчалар ва ўқлар XIII-XIV-аср қатламларидан бир нечта нусхада топилган (расм 1.15-16). Уларнинг орасида қизиқарли топилма бронзадан ясалган илгак (расм 1.7). У аста ингишкариб боради, ингичка учида илгак новда шаклида ишланган. Ён томонлари геометрик чизиқлар шаклида кесишган тирқишлар билан безатилган.

          

 

1-Расм. Бронза ва кумушдан ишланган буйимлар

 

       Буларнинг барчасидан ташқари, темир пичоқлар, кескирлар, камар тўпламлари бўлаклари, ўқ учлари ва михлар кенг тарқалган топилмалардир.

   Таҳлил қилинган материаллардан келиб чиқиб, X-XIV -асрларда кўпгина шаҳарлар аҳолисининг бир қисми металлга ишлов бериш ҳунармандчилиги билан шуғулланган, деб тахмин қилиш мумкин. Бу, айниқса, тоғ-кон саноати кенг ривожланган Султонуиздак тизмаси бўйлаб жойлашган ҳудудларга тегишли.
       Бундан ташқари, Жанпик қалъанинг аҳолиси тоғ-кон қазиб олиш, ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлаш, ярим қимматбаҳо тошлар билан бойитиш билан шуғулланганлигини исботлайди [8, 77]. Жанпик қалъа атрофида, Султонуиздог тоғларида металл рудаларини ўзлаштириш учун қадимий ва ўрта асрларга оид маълумотлар топилган [6; 9, 16-17-б; 4, 23-25-б]. 7-сонли қазишда кўп сонли печлар ва тоғ жинслари қолдиқлари, тигел ва металл шлаклари бўлган, металл ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ҳунарманд ҳоналарининг бир қисми қазилган. Бироқ, биз ушбу масалани кўриб чиқишни кейинги таҳлил ва талқин қилиш учун қолдиришга мажбурмиз.
 

                               Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 

1.Атагаррыев Е. Материальная культура Шехр-Ислама. Ашхабад, 1967
2.Вактурская Н.Н. О средневековых городах Хорезма.- МХЭ, вып.7,М., 1963
3.Вархотова Д.П. Два серебряных браслета X-XI вв. из Чиназа.- ИМКУ, вып.4. Ташкент,1963
4.Дудаков С.А. Памятники горного дела Султануиздага.- Тезисы докладов НТК «Актуальные проблемы истории Каракалпакстана». Нукус, 1992
5. Кожемяко П.Н. Раннесредневековые города и поселения Чуйской долины. Фрунзе, 1959
6Лопатин С.В. Горные клады.- Советская Каракалпакия, 1965, 24 января
7.Мухамеджанов А.Р., Мирзаахмедов Д.К., Некрасова Е. К вопросу о некоторых играх средневековой Бухары. - ИМКУ. Вып. 23. Ташкент, 1990
8.Манылов Ю.П., Кдырниязов М.Ш. Городище Джанпык кала. - Археология Приаралья, вып.2. Ташкент, 1984
9.Манылов Ю.П. Археологические памятники Султануиздага в эпоху античности и средневековья. - АКД, Ташкент, 1972
10.Неразик Е.Е. Сельское жище в Хорезме (I-XIV вв.). М., 1976
11.Рапопорт Ю.А., Лапиров-Скобло М.С. Раскопки двоцового здания на городище Калалы-гыр I в 1958 г. - МХЭ, вып. 6. М., 1963
12.Соловьев В.С. Денежно-вещевой клад из Душанбе. - СА, №1, 1992
13.Фахретдинова Д.А. Ювелирное искусство Мавереннахра. - Художественная культура Средней Азии (IX-XIII вв.). Киев, 1983.


<< Sheberlik sabaǵı   Анонс >>