Музейимизнинг таъсвирий санъат бўлими ўз ишига учта йўналишни қамраб улар қўдагилардан иборат: 1920-1930 йиллардаги Ўзбекистон таъсвирий санъати, XX асрдаги Рус таъсвирий санъати, Заманавий Қорақалпоқ таъсвирий санъати.
Ўзбекистон таъсвирий санъати ўзининг шаклланиши ва ривожланиши мобайнида бир қанча босқичларни босиб ўтди. Бу босқичлар тарихий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланишти ўз ишига олади. Живопис жанрдаги эски тарихий ядгорликлар, ўрта асрлар минатюраси, Ўзбекистоннинг декоратив санъати, буларнинг бари ўзларида эски давр усталарининг қайталанбас ижодий маҳоратини гавдаландириб, унда биз теранг фикрлачни, фалсафий яхлитликни, лирик ва стилистик уйғунликни англаймиз. Ўтган асрдан меърос бўлган бу тарихий ва маданий бойлиқни сақлаган ҳолда авлодан авлодга етказиш бу экспозициянинг асосий мақсадларидан бири саналади.
Музейимизнинг бошқа музейларидан фарқи музей асосчиси И.В.Савицкий тарафидан ўткан асрнинг 20-30-йилларида ижод қилган Ўзбекистонли расомларнинг меҳнатларини тўплаши натижасида шаклланган экспонаптларнинг кўплиги билан ажралиб туради. Музейимизнинг экспозицияси Ўзбекистон таъсвирий санъати вакиллари, чунунгдек Ўзбек таъсвирий санъатидаги Ўзбек мактабининг асосчилари бўлган А.Волков, У.Тансыкбаев, Н.Карахан, Н.Кашина, А.Николаев, М.Курзин, А.Подковыров ва бошқаларнинг ижоди билан яқиндан ва кенг танишиш имконини беради. Коллекция реализм йўналишидан авангард йўналишига қадар бўлган бир қанча йўналишларни ўз ишига олади. Ўткан асрнинг 20-30 йилларида Ўзбекистон таъсвирий санъатидаги мавжуд бўлган мактабларнинг ижодкорлари кўп миллатли бўлиб, унинг кўплаб вакиллари Ўзбекистонга Россиядан келган эди. Шу даврдаги Ўзбекистондаги мусаввирлик, декоратив-безак ва китоб минатюрасини ишлаш каби санъатдаги мавжуд бой анъана бу заминда яшаб ижод қилган рассомларга бор кучи ва ғайрати билан ижод қилишга имкон берди. Бунга қўчимча турли маданиятлар ва анъанларнинг бир бири билан боғлиқлиги экспрессив ва эмоциональ санъат стилининг юзага келишига туртки бўлди. Эскича дунёқарашдан воз кечиш ва янгича фикрлач бу А.Волоков ва Н.Карахан каби рассомлар меҳнатларида аниқ ўз кўринишини топган бўлса, Шарқга тан бўлган ўзига ҳослик, қиздирган қуяёш, тинч ва сокин ўтаётган эски шаҳарларнинг турмуш тарзи Е.Коравай, Н.Кашина, П.Беньков ва З.Ковалевская каби авторларнинг меҳнатларида ўз ифодасини топган.
А.Николаевнинг ижодида бўлса биз маданиятнинг шарқ ва унга тан бўлган ҳусусиятлари (ориентализм) италиян живописи ва рус иконографикаси билан ажойиб ҳолда уйғунлашувунинг гувоҳи бўламиз. Кўринишнинг нафислик билан соддалашуви, рангларнинг бир-бири билан монанд боғланиши, яъний импрессионизм ва постмодернизимга тан бўлган бу тарифлар О.Тансықбаев меҳнатларида ўз кўринишини топган бўлса, Давид Бурлюк лекцияси тасирида ўзини футуризм йўналишининг вакили деб санаган В.Уфимцев меҳнатлари ўзининг қисқа ва аниқлиги билан характерланади.
Ўтган асрнинг биринчи ярмида бир қанча Ўзбекистонли рассомларнинг меҳнатлари унутулиб йўқ бўлиб кетган эди. Музей асосичи И.В.Савицкий тарафидан ўтган асрнинг 60 йиллардаги таъсвирий санъатга тегишли бўлган материалларнинг тўпланиши ўзиги тан машақатни талаб этди. Кўплаган рассомларнинг меҳнатлари устохоналарда, эски биноларда ва бошқада жойларда аянчли ҳолларда сақланиб, уларнинг айримлари бутунлай йўқалиб кетган. Бебаҳо санъат асарларини сақлаб қолиш, музейга керак бўлган рассомларнинг меҳнатларини излаб топиш, ва шу орқали музей коллекциясини бойитишга йўналтирилган И.В.Савицкий тарафидан танланган тактика натийжасида музейнинг коллекцияларининг сони бир қанча ортди.
Умуман айтганда Ўзбекистонда ўтган асрнинг 20 йилларида тасъвирий санъатдаги авангард йўналиши ўзининг юқори профессионалиги билан алоҳида ўрин тутиб, ўзига Ўзбек халқининг кўп асрлик бой маданиятини асос қилиб олган эди. Бу заминда асрлар давомида шаклланган ва теранг илдиз отган санъат, 1920 йилларда юзага келган авангард йўналишин дунё кўламидаги ўзига хос адабий фенеомен бўлишига асос бўлди. Авангард йўналиши бўйича ижод қилган авторларнинг меҳнатида Европага ҳос бўлган йўналишлар кубизм, экспрессионизм, абстракционизм ва бошқалардан ташқари Ўзбекистон санъатига ҳос бўлган хайкалтарашлик, минатюра живописи ва декоратив санъат намуналари ҳам ўз ифодасини топган.Музеймизнинг таъсвирий санъат бўйича яна бир хазийнаси бу XX асрдаги айрим рус рассомларининг бебоҳа меҳнатлари бўлиб, ушбу санъат асарларининг катта бўлаги ХХ асирнинг биринчи чорагида яратилган бўлиб, улар узоқ вақт давомида белгисиз ва унутулиб кетган эди. ХХ асирнинг биринчи чорагидан кейинги бир қанча ўн йилликда санъатда расмий тан олинган ва олинмаган йўналишлар мавжуд эди. Рус таъсвирий санъати ХХ асирнинг бошларига келиб европа санъати сингари бир қанча ўзгаришларни, тақлидларни ва инкор қилишларни бошидан кечирган.
ХIХ асирнинг 90 йилларида рус санъати вакиллари академик тематиканинг қоидаларини бекорлаб, ўзида бор бўлган барча йўналиш ва стилларидан фойдаланишни якунлаб ўз ўрнини янги кучларга, анғироғи янги стил бўлган модерн стилига ва бошқада ўз йўналишига эга кўплаб стилларга бўшатиб берди. Натийжада стилар биридан сўнг бири пайдо бўлуб, мазмуни ва ғояси жиҳатидан тўқтовсиз ўзгариб, айримлари эса ўз-ўзидан изсиз йўқолиш процессини бошдан кечирди. Шу билан бир вақтда "Мир искусства" номли журнал ва С.Дягилев хамда А.Бенуа тарафидан ташкиллаштирилган адабий кўргазмалар рус жамоатшилигига (публикасига) чет эл санъати ва адабиётидаги янги йўналишлар, чунунгдек ғарбий европа таъсвирий санъатининг тасири натийжасида живопистаги янги тизимни ўзларига жорий этмоқчи бўлган рус рассомлари орасида кенг тарқалган янги инновациялар ҳақида кенг тушинчалар берган. А.Шевченко ва Р.Фалькатнинг шу даврдаги меҳнатларида француз живописи тасирининг белгиларига ҳос бўлган ранглардаги нозиклик ва табиийликни кўрамиз. Аз ўтмай бу икки рассом "Бубновый валет" номли гуруҳ аъзоси бўлиб И.Машков, А.Лентулов, П.Кончаловский, А.Моргунов ва А.Куприн каби машҳур инсонлар билан бирга ўз ижодини давом этиради. Шу даврда рус санъатида ўзларининг хар хил назарий дастурлари билан бир қанча адабий гуруҳлар вужудга келиб, улар «Рус авангарди» номи остида бирлашади. Бундан ташқари, шу даврда санъатда бир-бири билан мунтазам бахслашувчи («ўнг» ва «чап») гуруҳларга бўлинган. «Мишен» гуруҳи етакчиси М.Ларинов бошқарувида ўтказилаётган ана шундай бахсларнинг бирида маълум бир эго-футурист йиғилганларга қарата чундай дейди: «Нега энди ер сайёраси Геркулес юлдузлар гуруҳига интилади? Бизга уни бошқа сайёрага интилдирмоқ имкони берилганку!..... Аёл-зоти, табият, ўз ўмрини яшаб бўлган санъат, анғироғи янгича ривожланишга тўсиқ бўладиган барча нарсалар илдизи билан қўпорилиб ташланиши керак!»
1917 йилги революциядан кейин санъат ана шу сиёсий жамиятнинг тарғиботи ва ташвиқотин тарқатувчи кучга айланиб, рассомлар ҳам ана шу оқим ила ўз ижодларини давом эттирди. Ўша даврнинг сиёсий нуқтаий назаридан келиб чиқиб рус таъсвирий санъатидаги турли йўналиш ва адабий оқимлар маълум даражада ўз-аро бирлаша бошлади. Оммавий байрамларни ва сиёсий ҳодисаларни ифодалавчи плакатлар (С.Никритин, М.Нестерова), интерьер учун янги дизайнлар (В.Ходасевич), китоб иллюстрациялари (С.Телингатер, Г. Ечеистов, Г.Зимин) буларнинг бари ўша даврнинг сиёсий нуқтаий-назари негизинде яратилади. 1932 йилнинг 23 апрелида қабул қилинган қарорга кўра санъатда бирдан бир ва туғри йўналиш бу соцреализм деб топилиб, мустақил ижод (соцреализмга зид келувчи санъат асарлари) тақиқланди. Ана ўша сиёсий тизим талабига жабов бермаган барча санъат асарлари мазмунсиз ва ахамиятсиз деб топилган. Амалдаги тизим ғоясига тўғри келмаган санъат асарларини яратган рассомлар қатағон этилган.
Музей асосчиси И.В.Савицкий ўша даврда яшаб ижод қилган рассомларнинг меҳнатларини излаб топиб уларни Нукус шаҳрига олиб келишдек машақатли ишни амалга ошира олди. Олиб келинган санъат асарлари ишида қатағон қурбонлари бўлган М.Соколов, В.Комаровский (отув жазоси қурбони), Л. Гальперин (отув жазоси қурбони), Н.Боровая, Е.Левина-Розенгольц, В. Шухаев, В. Тимирев (отув жазоси қурбони) ва "Амаравелла" рассомлар гуруҳининг вакилларининг меҳнатлари бор. Тўғма коллекционер истеъдодига эга бўлган И.В. Савицкий ўткан асирнинг 60-70 йилларига келиб ХХ асирнинг биринчи чорагида яшаб ижод қилган рассомларнинг бебаҳо меҳнатларини йиға олди. Ана шу йиғилган меҳнатлар ишида Р. Мазель, П.Соколов, А.Сафронова, Е.Ермилова-Платова, К.Редько, А.Ставровский, Ю.Щукин, Н.Тарасов, Н.Штанге, Р.Барто ва бошқада рассомларнинг ижод махсуллари бўлиб, улар хозирда музейимиз экспозициясини бойитип, санъат ахлини илхомландирмоқда. Шон-шуҳрат ва обрў изидан югурмастдан, И.В.Савицкий ўша даврда ижод этиб ва етарлича диққатга эга бўлмаган рассомлар ижодининг негизг маъносини кеч бўлса ҳам қайта тиклашга харакат этган.
Мазкур музейнинг Республикамизда ташкил топиши қорақалпоқ таъсвирий санъатининг ривожланишида катта рол уйнади. Сабаби музейимиз маҳаллий рассомларни маънавий ва моддий жиҳатдан қоллаб-қувватлаб, уларнинг ижодаги ривожланишига катта ярдамлар берди. Музейдаги бой коллекция қорақалпоқ рассомларига катта тажрийба мактабини ўтаб, уларга жаҳон санъати билан яқиндан танишич имконини берди. Ж.Куттымуратов, Д.Турениязов, Б. Серекеев, А. Утегенов, Э.Жолдасов ва бошқада кўплаган қорақалпоқ рассомлари ва скульпторлари ўзларини И.В.САвицкийнинг шогирдлари деб санайди. Қорақалпоқ рассомлари ишида К.Сайпов таъсвирий санъатдаги пейзаж жанрнинг мбилимдони, улкан қобилият ва исътедод эгаси деб топилиб, у ўз меҳнатларинда қорақалпоқларнинг ўзига ҳослигини моҳирлик билан кўрсата олган шахс бўлган. Бундан бошқа яна бир қорақалпоқ (мустақил ва ўзича етичган) рассоми А.Утегеновнинг пейзаж жанрида яратилган меҳнатларида биз натуранинг енгил ва табийлигини кўрамиз.
Қорақалпоқ халқида ёғошга ишлов бериш хунари азалдан ривожланган бўлиб у қорақалпоқ замановий хайкалтарашлигининг вужудга келишида катта рол уйнади. Бу соҳанинг белгили вакили Д.Турениязов ўз ижодида миллийликни қўллаган ҳолда жуда табиий бўлган санъат асарларини яратган. Д.Турениязов меҳнатларида биз ижодкорнинг иложи борича ёғош фактурасининг тәбийлигин сақлаган холда халқ оғзаки ижодида учрайдиган образларнинг моҳирлик билан ишланганини кўрамиз.
А.Атабаевнинг яратган эшиклари, устунлари ва мусиқа асбоблари ўзининг фантазияга бой ва дабдабали таризда безалганлиги билан ажралиб, унда биз байрам кейпиятини сезинамиз. Ўз меҳнатларида аёл образин ифодалавчи Ж.Куттымуратов мехнатлари ўзининг (аёл юзининг модели) аниқ ишланганлиги билан ажралиб туради. Хулоса қилиб айтганда музейимизнинг бу бўлимида қорақалпоқ халқининг амалий санъати намуналари жой олган бўлиб сиз қорақалпоқ рассомлари ва скульптурларининг ижоди билан кенг танишиш билан бир қаторда бу заминдаги таъсвирий санъатнинг пайдо бўлиши ва унинг хозирги холати билан кенг танишув имконига эга бўласиз.