Ilimiy_maqala

25 may 2023

ҚОРАҚАЛПОҚ ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИНИ НОМЛАШДА СЕМАНТИК ЁНДОШУВ

(Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқод институти)

Аннотация. Мақолада муаллиф томонидан қорақалпоқ халқи заргарлик буюмларининг номланиш ҳусусиятларига тӯхталиб ӯтилган. Аёллар безаниш буюмлари таснифлаш ва ҳар бир таснифланган тақинчоқ нега айнан бундай номланади?  Мазкур саволга жавоб мақолада асосий олти бӯлим томонидан очиб берилган. Безаниш буюмларини номлашда семантик маънолар, мазмунлар катта аҳамият касб этади. Тақинчоқларни бундай мезонлар билан номлаш қорақалпоқ халқи заргарлари орасида азалдан мавжуд бӯлиб, бундай услубдаги номланишлар қӯшни халқлар маданияти да ҳам ӯчрайди.

Таянч сўзлар: заргарлик буюмлари, тақинчоқ атамалари, материал, шакл, анъана, ёш градацияси.

Ҳар бир халқ у ёки бу тарзда фарқ қилиб тўрадиган бинобарин бошқасига ўхшамайдиган давлатда яшаб, ўзининг мавжудлиги билан бошқа бир халқ ифода этмайдиган ўз идеясини акс эттиради. Шунинг натижасида хар бир халқ ўзининг моддий, маданий бойликларига эга бўлади. Бундай моддий бойликлар қаторига зеб-зийнат буюмларин киритиш жуда ўринли. Демак ҳар бир халқ, миллат ўзининг тафаккури, шакли, яшаш тарзи, хатти-харакати, кийиниши, безак буюмлари ва бошқа ҳусусиятлари билан бошқа халқлардан фарқланади. Қорақалпоқ халқида санъат даражасига чиққан ва ўзининг бетакрорлиги билан ажралиб турувчи соҳа - заргарликдир. Булар орасида қорақалпоқ халқи аёлларининг зеб-зийнат турлари бошқа халқлардан ҳар томонлама фарқланади. Улар нафақат хилма-хил, балки ранг-баранглиги билан ҳам бир биридан ажралиб туради. Бизнинг аждодларимиз заргарлик буюмларини ясаш, тўплаш, тўй-ҳашамларда тақишни, безанишни ўзларига эп кўришган. Улар орасида асосан аёллар зеб-зийнатлари ҳамиша мураккаблиги билан диққатни тортади.

Қорақалпоқ заргарлик буюмлари орасида асосан аёллар зеб-зийнатлари ҳамиша мураккаблиги, шаклларнинг ҳилма-ҳиллиги билан диққатни тортиб келган. Уларнинг тақилиш хусусияти шундан иборатки, асосан инсон танасининг ҳаётий муҳим жойларига тақилган. Бу ўз навбатида магик ва ҳимоя ҳусусиятларини акс эттиради. Қорақалпоқ аёллар заргарлик буюмларини тақилиш ҳусуиятига қараб 3 тоийфага ажратиш мумкин:

Бош безаниш буюмлари – бош, қулоқ, бурун, сочларни безашга мўлжалланган тақинчоқлар: аребек, зирак, шашбаў, тақинчоқлари киради.

Кўкрак олди безаниш буюмлари – бўйин қисми, қўкирак олди, бел қисмларини безашга мўлжалланган тақинчоқлар: айшық, ҳәйкел, тумар, шартүйме, айры түйме, жалпақ түйме, илгек түйме, қарсы илгек, гилтшалғыш, өнирмоншақ тақинчоқлари киради.  (бу тур тақинчоқлари асосан кийимга тақилган)

Қўл безаниш буюмлари – бармоқлар ва билакларни безашга мўлжалланган тақинчоқлар: узук ва билакузуклар айни ушбу турга мансуб тақинчоқлар сирасига киради.

Мазкур кўринишда қорақалпоқ аёллари заргарлик буюмларини таснифлаш бир катор олимлар (1) томонидан илмий тадқиқот қилинган. Бундан ташқари заргарлар томонидан эркаклар ва болалар безаниш буюмлари ҳам моҳироналик билан ясалган.

Ёқорида келтирилган хар бир тақинчоқга ўзига ҳос ва мос равшда берилган ном берилганлиги бизга маълум. Мазкур тақинчоқларни ўз номи билан аташда маълум бир буюм, шакл, ҳодиса, жараён, урф-одат, дастур, тана азаси тўртки бўлиши мумкин. XIX аср оҳри XIX аср бошига ойд миллий заргарлик буюмлари нега айнан шундай номланади? Бу саволга ойд айрим далил ва тахминларни кўриб чиқиш мумкин.

1. Тақинчоқ турларини материалига қараб номланиши. Яъний тақинчоқ қандай материалдан ёки тошлардан ясалган бўлса айнан ўша ашё номи билан аталади. Мазкур жараёнда кўпинча тури кўп нарсаларнинг бирини биридан фарқланиши кўзда тўтилади. Бизга маълум бўлганидек тақинчоқлар мис, бронза, кумуш, олтин металлардан таёрланади. XIX аср оҳри XIX асрга ойд қорақалпоқ халқи тақинчоклари асосан кумуш материалидан ясалган. Халқ бу материалнинг фойдали ҳусусиятларига ва унинг жарангдор овози ёвуз руҳларни ҳайдашига ишонган. Бази тақинчоқлар олтин материалидан ясалиб, улар тилла сўзи билан ҳам ишлатилади. Масалан: «мис соч тўғноғич», «бронза билагузук», «кумуш зирак», «кумуш ҳайкел» ёки «тилла узук», «тилла аребек». Бундан ташқари тақинчоқларга қиммат баҳо тошлар билан жило берилган ва мазкур давр тақинчоқлари асосан ҳосил тош, феруза, маржон ёки шиша каби тошлар билан безатилган. Қорақалпоқ халқи тақинчоқларида ҳосил тош нисбатан кўп фойдаланилиб, аёллар орасида унинг ҳусусиятларига ишонч кўчли бўлган. «Ким ҳосил тошли узук тақса у доиймо шодлик ва фаровонликда яшайди» (2: 96) дея ишонишган. Шунинг учун ҳам халқ орасида тақинчоқлар янада кўркамроқ ва қимматбаҳо қўриниши ёки эштилиши учун тош номлари билан аталган. Масалан: «маржон тошли зирак», «ҳосил тошли айшық», «феруза тошли тумор» номлари бунга мисол. Халқ орасида бу билан боғлик иборалар жўда кўп ишлатилади. Масалан: «Буйнимга ҳосил тошли тумор тақиб олдим, кўз тегмаслиги учун», «Кумуш халолликка дейишади» бу каби иборалар тақинчоқ қийматини янада оширган ҳолда намоён бўлади. 

2. Тақинчоқларнинг шакл ва кўринишига қараб номланиши. Аксарият ҳолларда қорақалпоқ тақинчоқлари монументал шакл ва кўринишга эга. Тақинчоқлар формаларига қараб ном бериш айрим ҳолларда заргарнинг ўзи томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Яъний заргарнинг ўзи тақинчоқни маълум бир нарсага қиёслаб ёки ўхшатиб хам яратиши еҳтимоли баланд. Мазкур жараёнда геометрик, ўсимликсимон, зооморф ёки маълум бир буюм шакллари асос қилиб олинади.

Заргарлик буюмларини шакллантириш ва безашда геометрик шаклларнинг ҳиссаси жуда катта. Мазкур шакллар билан қуйидаги тақинчоқларга ном берилганлиги кўриш мумкин: «жумалақ түйме» - юмалоқ шаклдаги тугма, «атанақ сырға» - хоч кўринишидаги зирак.

Ўсимликсимон шакл заргарлик буюмларида кенг фойдаланилиб ўлар қуйидаги тақинчоқлар номида мавжуд: «жапырақ сырға» – япроқ шаклидаги зирак, «пахтагүл сырға» – пахта гули кўринишини ифодаловчи зирак, «ғозалы аребек» - янғоқ шаклидаги бурун тақинчоғи.

Нафақат шакл ва кўриниш балки ҳимоя ва сеҳир ҳусусиятларини ўзида жамлаган айрим тақинчоқлар зооморф шакллари билан номланиб келинган. Масалан: «бақа түйме» - қурбақа кўринишини олган тугма ёки «бақа сырға» - қурбақа шаклидаги зирак, «қус тумсуқ жүзик» - қуш тумшуғини ифодаловчи узук, «жылан бас билезик» - илоннинг боши кўринишидаги билагузук. каби тақинчоқларни кўрсатиш мумкин. Бу ўринда айтиб ўтиш жойизки қорақалпоқ халқида илон боши билан безалган тақинчоқлар кўчли ҳимоя ҳусусиятига эга

Заргарлик буюмларни номлашда самовий рамзларнинг тасвири қўлланилган ҳолатлар ҳам мавжуд. Бунга мисол тарийқасида қўйидагиларни келтириш мумкин: «жулдыз сырға» - юлдуз шаклидаги зирак, «ай сырға», «айбалдақ сырға» - ой шаклидаги зираклар, «айшиқ» - кичкина ой маъносидаги аёллар ва болалар тақинчоғи, «нуршашар» - нур сочар маъносини берувчи зирак.

Маълум бир буюм (предмет) номи билан тақинчоқларннинги номлаш ҳар томонлама қулайлик туғдиради. Масалан: «қоңыраўлы сырға» - қунғироқ предмети билан номланган зирак, «теңгели моншақ» - ҳақыйқый муомаладаги танглардан ясалган тақинчоқ тури, Бу услубдаги номланиш кўпчилик Ўрта Осиё халқлари тақинчоқларида мавжуд. Масалан: тожик халқида «найча» - най кўринишидаги соч безаги, туркман халқида «ок-яй» - камон ва унинг ўки кўринишидаги болалар тақинчоғи, қозоқ халқида «отаў жүзик» - тепаси ўтов шаклида ясалган аёллар узуги.

3. Бажарадиган вазифасига қараб тақинчоқ турларининг номланиши. Хар битта тақинчоқ аёлга эстетик гузаллик бериштан ташқари оддий ҳаётда маълум бир вазифани бажариб борган турларини ҳам учратиш мумкин. Аслини олиб қараганда тақинчоқларнинг вазийфаси жудаям кўп, бу вазийфаларни бажарувчи айрим тақинчоқларнинг номланиши ҳам ўз вазийфаси билан боғлиқ. Масалан: «гилтшалғыш» аёллар сандиқларининг калитларини илиб қўйиш учун мўлжалланган. «Қарсы илгек» бу тақинчоқнинг васийфаси кийимни олд қисмини бир бирига маҳкамлаб қўйиш. «Шашбаў» сочни йиғиб, боғлаб иҳчам ҳолатга келтириш васифасида фойдаланиладиган аёллари тақинчоғи. «Муҳур узук» - амалдор ёки савдогарлар муҳур сифатида фойдаланган эркаклар узуги. Улар маълум бир вазийфага эга бӯлиши билан бир қаторда аёллар ва эркаклар зеб-зийнатлари қаторидан ӯрин олган.

4. Тақинчоқларнинг тана аъзоси билан биргаликта номланиши. Тақинчоқларни ўз ўрнида кийимга тақадиган ва тана аъзоларига тақадиган тақинчоқлар сифатида ажратиш мумкин. Мазкур тур тақинчоқлари айнан тана аъзосига тақилиб ва улар номи билан аталади. Масалан. «билагузук» - демак бу тақинчоқ түри билакга тақилганлиги сабаб айнан шу номни олган. «Оңирше» - каштачилик услуби билан аралашиб кетган ўнгирга тақиш учунмўлжалланган тақинчоқ тўри. «Өңирмоншақ» - аёллар тақиншоғи ҳам ўнгир – тана аъзоси билан боғлиқ. Бу атама В.В. Радлов лўғатида «онгулук» аёллар ўнгирига тақадиган нақшли безаниш буюми деб келтирилган (3).  «Мойынтумор» - буйинга тақилганлиги учун бу ном билан аталганлигини кўришимиз мумкин. «Кўзмунчоқ» - оқ, қора ёки кўк қора тўсда бўлиб инсон кўзи билан аталиб келинади. Ўзбек аёллари тақинчоқлари орасида ҳам бундай номланишга мисоллар жуда кўп: «кўкрактумор» - бӯйиндан осилиб кўкракка тўшиб тақилган, «томоқча» - томоқ қисмига тақилган бӯлса, «манглайтўзи» - пешонага тақилган тақинчоқ ёки «тилла қош» - инсоннинг қоши шаклидаги пешона безаги. Бундан ташқари тақинчоқларга қўндирилган хар хил қимматбаҳо тошлар ҳам «қас», «көз» атамалари билан номланиши бизга маълум. Хаммаси инсон танасидаги тақилиш жойи билан номланганлиги кўриш мўмкин. Тақинчоқларни бундай номлаш бир томондан қулайлик яратса иккинчи томондан аниқлик киритади.

5. Урф-одат, анъана ва маросим, билан боғлиқ тақинчоқ турларининг номланиши. Ўлар асосан катта маросимнинг кичик бир қисми бўлиб, лекин ўша дастур амалга ошканлигининг яққол далийли сифатида ҳизмат қилади. Масалан: Ёш келин куёвнинг никох маросими, маросимнинг кичик ва аҳамиятли бир қисми сифатида албатта «никоҳ узуги» олиб қаралади. Бу эса ҳозирги кунда ойла қўрганликнинг рамзий белгиси маъносини англатиб маросим томи билан аталиб келинади. Қорақалпоқларда тўй олди маросимларига тегишли «сырға салыў» дастури мавжуд бўлиб, дастурнинг маъноси ёшларнинг фотиҳа тўй ҳисобланади. Ёки икки тамойил, икки ойланинг мустаҳкамлиниши маъносида ғарбий Козоғистон халқи урф одатларида кенг тарқалған, келиннинг онаси бўлачак қудасига «қудағай жүзик» совға қилиши, тақинчоқ номи билан аталган дастур ҳисобланади (4: 100).

6. Ёшга доир тақинчоқ турларини номлаш. Заргарлик зеб-зийнатларини таёрлашда кўпинча уларни ишлатувчи шахсларнинг ёшлари ҳам инобатга олинади.  Аёл кишининг жисмоний ривожланиб бориши билан параллел равишда унинг ҳаётий кўнликмалари, қобилияти, ойла ва никоҳ каби барча соҳалардаги тажрийбалари инобатка олинади. Вахоланки аёллар ҳаётидаги барча ўзгаришлар, ижтимоий ва ойлавий аҳволи, ёш ўзгаришлари ўнинг заргарлик буюмларида ҳам акс етган (2: 95). З. Алиева маълумотларида аёллар тақинчоқларининг ёш градацияси 14-18 ёшгача бўлган қизлар тақинчоқлари, келин ва ёш келинчак (биринчи фарзанди тўғилишидан олдин) даври тақинчоқлари ва фертил ёшдаги аёл (45 ёшгача) таъқлитда ўрганиб чиқилган (5: 40-41). Аёл киши ёшни назарда туткан ҳолда тақинчоқларни номлаш халқ орасида сийрак учраб туради. Масалан: «қиз ҳайкел», «қыз билезик», «кемпир жүзик» - нақшли, тош қўндирилмасдан котта ёшдаги момолар учун ясалган узук. 

Ҳулоса ӯрнида қуйидагиларни кўриб чиқиш мўмкин:

Тақинчоқларнинг хилма-хил турлари мавжуд, улар эстетик, магик, ҳимоя-халоскорлик хусусиятларини ўзида мужассамлаштириб келган.

Тақинчоқлардаги шакллар, нақшинкор безаклар ва рамзий белгиларда аждодларнинг этиқоди, атроф-муҳит ҳақидаги мифололгик қарашлари, табиат ва моддий олам билан боғлик тасаввурлари ўз ифодасини топган.

Тақинчоқларни номлашда семантик ёндошув унинг қийматини, халқнинг ўзига ҳос ва ноодатий ҳусусиятларини акс эттиради. 

Етнография бўлими катта илимий ходими:
Кудайбергенова Д.А

Фойдаланилган адабиётлар:

Алиева З. Ж. Женские ювелирные украшения Каракалпаков XIX начало – XX вв. дисс. канд. иск. наук. Ташкент, 2004. С. – 168; Сейтназарова И. Зайрова Қ. Қарақалпақ тилиндеги тағыншақ атамалары. Нукус. 2020. 78 б; Алламуратов А. Мәнги мийрас. Нөкис: Билим, 1993. 92 б; Жданко Т.А. Этнография Каракалпаков. (XIX начало XX века). Ташкент. «Фан». 1980. С. – 203; Пирназарова А. Зергерлик өнери. «Әмиўдарья» журнали. Нукус. 2021. №6;

Чвырь Л.А. Таджикские ювелирные украшения: Материалы к историко-культурному районированию Таджикистана. М.: «Наука», 1977. С. – 125.

Радлов В.В. Опыт словаря тюркских наречии. Том I. 2-бөлим. 1893.

Тохтабаева Ш.Ж. Семантика казахских украшений // Советская этнография, 1991, № 1. С. – 8

Алиева З. Ж. Женские ювелирные украшения Каракалпаков XIX начало – XX вв. Диссертация. 2004. С. – 168.


<< Еksponat   Sheberlik sabaǵı >>