Музей лойҳалари

Музей ўзининг аниқ режеларида кўрсатилган чора тадбирлардан ташқари бошқада бир қанша алоҳида аҳамиятга эга лойҳаларни амалга ошириб келмоқда. Катта кўламга эга бўлган бу лойҳалар қўйдагилардан иборат:

  • Кўчма музей
  • Ёш санъатшунос
  • Халқ амалий санъатини қайта тиклаш
     

Кўчма музей

Бизнинг музейимиз 2003-2004-2005-ўқув йилида Британия кенгашининг «Кўчма музей» номли лойҳасин амалга оширди. Бу лойҳа 2008 йили Швейцариянинг ҳамкорлик бюроси тарафидан қўллаб қуввотланди. Лойҳадан кўзланган мақсад Қорақолпоғистон Республикасининг чека овул ва туманларидаги мактабларда ўрта ва юқори синфда таълим олаётган ўқувчилар учун кўчма музей кўргазмаларин ва маърузаларин ташкилаштириш бўлиб ҳисобланди. Икки ўқув йили давомида мазкур лойҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг етти (7) туманининг ўтиз мингдан (30000) зиёд мактаб ўқувчилари қорақалпоқ халқининг амалий санъати ва турли даврларда ижод қилган қорақалпоқ рассомларининг бебаҳо асарлари билан танишиш баҳтига сазовар бўлди. Шунунгдек лойҳани амалга ошириш натийжасида тўрт минга (4000) яқин ўқувчи ёшлар хар қил темаларга оид бўлган марузаларни тинглаб, музейимизни шахсан ўзлари келиб томаша қилишга миясар бўлди.
2010 йилдан мазкур лойҳа ЮНЕСКО ва Швейцария ҳамкорлик бюроси ердамида Қорақалпоғистонинг овуллик мактабларида ва ёзги дам олиш оромгоҳларида ўз фаолиятини давом этирди. Кўчма кўргазмалар, маърузалар, интерактив уйинлар, шунунгдек мактаб ўқувчиларини  тарихий ўринларига ва  музейимизга саёҳат этириш сингари ишларни ўзига қамраган бу лойҳа ўзига ҳослиги билан ажралиб, ўз фаолияти давомида ўзига ўнг минглаб ўқувчи ёшларни жамлади. 2011 йили бу лойҳа ўз фаолиятин Қозағистон Республикасининг Караганда вилоятидаги ОО «Лаборатория общественного развития» номли марказ ҳомийлигида амалга оширди. Ушбу лойҳада Замановий маданият маркази «Дешт-и-Арт» кураторининг (Сафарова Гульдана) ғоясига кўра Қорақалпоғистон Республикасининг қишлоқ мактабларида таълим олаётган ўқувчилар билан интерактив дарсларни ўтишдан иборат бўлди. Унга кўра бу интерактив дарсни, музейнинг икки ҳодими уч ой давомида қорақалпоқ халқ амалий санъати намуналарин намаён этувчи экспонатлар ярдамида қишлоқ мактаб ўқувчилари иштирокида амалга оширди. Бунинг натийжасида қишлоқ жойларидаги мактаб ўқувчилари қорақалпоқ халқ амалий санъати тарихи, унинг ҳозирги кундаги аҳволи ва муаффақиятлари билан яқиндан танишиб, мактаб ўқувчиларида келгусида бу санъатни кўз қорочиғидек асраш, унинг йўқ бўлиб кетичининг олдини олиш ва уни ривожландириш кўнликмалари шакллантирилди.

Ёш санъатшунос

Мазкур лойҳа 2003-2004 ва 2004-2005 ўқув йили давомида Ўзбекистондаги Британия кенгашининг молявий ёрдамида амалга оширилди. Лойҳада Нукус шаҳридаги умум таълим мактабларининг 40 нафар юқори синф ўқувчилари  жаҳон санъат тарихи, шунунгдек антик даврдан то ҳозирги кунга қадар бўлган санъат турларин музеймиз коллекциялари ёрдамида яқиндан ўрганди. Мактаб ўқувчиларининг тарих билан тўғридан тўғри бўлган суҳбати, янъи уларнинг музейдаги ҳар бир коллекцияни урганиши, музей иши ва касби ҳақидаги олган чуқур билимлари уларда жуда катта қизиқиш уйғотди. Шунунгдек улар ўзлари музеймизда кўргазмалар ташкилаштириб, ўз-аро тажрийбалар алмашди.

Халқ амалий санъатин қайта тиклаш

1998-1999-йиллар давомида музейимиз “Халқ амалий санъатин қайта тиклаш” деб номланган лойҳани амалга оширди. Бу лойҳа давомида бешта ҳунармандчилик устохоналари ўз фаолиятини олиб борди. Улар: қорақалпоқ миллий либосларин тикиш, ёғочга ишлов бериш, қорақалпоқ миллий мусиқа асбобларини ясаш, гилам тўқиш ва қорақалпоқ миллий қорауйин (юрт) ясаш устохонолари бўлиб ҳисобланади. Лойҳада 20 нафар иштирокчи ўқитилиб ўларнинг малакалари оширилди. Ҳозирда музейимиз экспозициясидан жой олган қорақалпоқ миллий қорауйи (юрт) мазкур лойҳа доирасида тайёрланган. 2000 йилдан «Маданий меърослар» бирлашмасининг «Гилам тўқмачилиги» лойҳаси доирасида Нукус шаҳрида экспрементал (синов) устохонаси ўз фаолиятин олиб борди. Бу устохонада музейимиз рассоми бўлган А.Шпаденинг қорақалпоқ орнаментлари асосида чизилган эскизлари туширилган гиламлар ишлаб чиқилган. Жами 22 турдаги гилам ва гилам маҳсулотлари бу устохона тарафидан ишлаб чиқилди. Шу каби устохоналар Республикамызнинг Шумонай ва Кегейли туманларида ўз фаолиятини олиб борган.